Қорақалпоғистонлик шифокор 35 йилдан буён Россияда ишламоқда

Ҳамюртларимиздан бири – Бахтиёр Pаҳимов 30-сонли мактабда 10 синфни тугатгач, 2-сонли Москва Давлат Тиббиёт институтининг даволаш факультетига ўқишга кирди ва 1983 йилда муваффақиятли тугатиб чиққач, Тула областининг Узловая темир йўл станция-сидаги маҳаллий шифохонада ўз соҳаси бўйича илк меҳнат фаолиятини бошлади. Терапевт-шифокор рус қизига уйланди. Ординатурани ҳам муваффақиятли тугатгач, Тошкентга йўлланма билан ишга келди.

Ёш шифокор иш излаб юрган кезида Самара вилоятининг Тольятти шаҳри тиббиёт-санитария қисмида ишлаш учун шифокорлар зарурлиги ҳақидаги эълонга кўзи тушиб қолди ва унда шу ёққа бориб ишлаш истаги уйғониб, оиласи билан йўлга тушди.

Шундай қилиб манғитлик ёш хирург-шифокор Бахтиёр Pаҳимов 1983 йилда Тольятти МедВАЗининг 5-сонли клиникасига ишга жойлашди ва бор куч-ғайратини ишга сафарбар этди.

Мен Бахтиёр Pаҳимовни шахсан танийман. У талаба вақтида Москвага борганимда ҳамкасбим Султон Тожиниёзов билан уни бориб кўрганмиз, тиббиёт ҳақида узоқ суҳбатлашганмиз. Кейинчалик у менга тиббиётга доир китоблар юбориб турди.

Самара вилоятида нашр этиладиган бир журналда мухбир Наталья Зараковская қаламига мансуб “Золотые руки доктора Pахимова” номли мақола ёритилди. Мақолада шундай сўзлар бор: “Одатда моҳир хирургларнинг ишини заргарнинг ишига қиёслашади. Асли, хирург сўзи қўл билан ишлаш деган маънони билдиради. Ўҳ-ҳў! Яна қанчалик масъулиятли ва мураккаб! Унинг моҳирлигидан инсон ҳаёти ҳал бўлади. Тольяттида Бахтиёр Pаҳимовдай тиббиёт мутахассисини тилга олишганида “Худонинг назари тушган хирург” деб қўйишади.

Бугун у 5-сонли клиника шифохонаси жарроҳлик хизмати раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

У қорин бўшлиғи ва жигар хасталикларини хирургик йўл билан даволашдан ташқари, Самара Давлат Тиббиёт Университети хирургия кафедрасида маъруза ўқийди ва фаол илмий иш олиб боради. Ҳозир Pоссияда жигар касалликлари бўйича етук мутахассислардан бири ҳисобланади, Европа гепатологлар жамияти аъзоси.

Бахтиёр Pаҳимов жигар хасталигини жарроҳлик йўли билан даволашда янги услубларни қўллаши туфайли ўлим ҳолатини 12-16 фоиздан ҳозирги кунда 4-6 фоизга камайтиришга эришди. У ўзи ҳақида:

“Ҳаётда менга яхши инсонлар йўлдош бўлди, бундан жуда бахтиёрман. Мен ҳаётда нодир қобилиятли инсонларни қадрлайман, агар улар бўлмаганида етакчилар камол топмасди”, дейди. (Матн Наталья Зараковскаяники).

Бахтиёр Pаҳимов ҳозир ўзининг иқтидори, маҳорати ва чуқур билими билан Тольятти халқини ҳайратга солмоқда.

Инсон қаерда туғилгани, қаерда яшаши ва миллатидан қатъий назар, меҳнат қилса, қобилиятли бўлса, яхши инсонлардан мадад олса, албатта, камол топади. Бунга Бахтиёр Pаҳимовнинг ҳаёти яққол мисолдир.

вақтлар тиббиёт соҳаси ходимлари айрим мутасаддиларнинг тўраларча муносабати туфайли бошқа давлатларга кетиб ишлаб, улкан ютуқларга эришган шифокорларимизнинг, бошқа мутахассисларимизнинг кўпчилиги юртимизга қайтиб иш бошлаётгани Манғитнинг иқтидорли ўғлони, фидойи шифокор Бахтиёр Pаҳимовнинг ҳам шу йўлни танлаб, халқимизга хизмат қилишига умид уйғотади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз иқтидори, салоҳияти билан Тольятти шаҳри аҳолиси ҳурматини қозониб келаётган ҳамюртимиз Бахтиёр Pаҳимов билан ҳақли равишда фахрланамиз.

Мавлонберган ТОЖИБОЕВ, шифокор. amunews.uz

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар