Шахзодадан кейин Адҳам Солиев ва Вохиджон Исоқов ҳам Нукусда концерт беради

Ўзбек эстрадасининг ёрқин вакиллари Вохиджон Исоқов ва Адҳам Солиев 24 май куни Нукус шаҳрида концерт дастурини тақдим этишади. Бу ҳақда хонанда Махсет Ўтемуратов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Эътиборга молик жиҳати концерт дастури Амфитеатрда эмас, балки "Турон" стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 2 май куни Шахзода Амфитеатрда концерт дастурини тақдим этишни режалаштиряпти.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

 

Бўлимлар