“Гоне қала”даги мебел дўкони мижозига мебелнинг бир бўлагини кам бериб, боши балога қолди...

Нукус шаҳри «Дослық гузары»да яшовчи  Ш.Сейдуллаева  шаҳар истеъмолилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Аризага кўра истеъмолчи шаҳарнинг “Гоне қала” ҳудуддида жойлашган мебель сотиш ўрнидан 1млн 600 сўмга юмшоқ мебел харид қилган. Аммо, унинг бир бўлаги кам эканлигини уйига олиб  боргач билиб қолади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси “Матбуот ва ахборот сектори” "KRuz.uz"га хабар берди.

Фуқаронинг мурожати жамият мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди. Натижада мазкур мебел сотиш ўрни ўзини Айтниязов Б.А дея таништирган фуқарога тегишли эканлигига ойдинлик киритилди. Лекин унинг якка тадбиркорлик билан шуғулланиши ҳақида хек қандай хужжатни ходимларга  кўрсата олмади. Шунингдек, касса ҳамда терминал аппараты ўрнатилмаган экан. 

Истеъмолчининг талабига кўра харид учун берган  пули қайтариб берилди. Жараёнда тўпланган хужжатлар эса, тегишли тартибда чора кўриш учун Нукус шаҳар давлат солиқ бошқармасига юборилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Бўлимлар