Россияда таҳсил олаётган темирйўлчи қорақалпоқ йигити опера айтиб Санкт-Петербургда танлов ғолиби бўлди

Қорақалпоғистонлик Исламбек Узакберганов 23 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Санкт-Петербургда хар йили ўтказиладиган "Нева-Десант" қўшиқлар танловининг 16-очиқ фестивалида 1-ўринни эгаллади ва 1-даражали диплом билан такдирланди. Бу ҳақда И.Узакбергенов журналист Фурқат Юсуповга маълум қилди.

Исламбек Узакбергенов Абат ўғли 2013 йили Тошкент темир йўл мухандислари институтининг Иқтисодиёт факултетига ўқишга кирган. Ўқишга кирган йили операга бўлган қизиқиши пайдо бўлиб Женисбек Пиязовдай бўлишни ният қилади. Бироз вақтдан сўнг опера айтишни ўрганади ва тақдир тақозоси билан Женисбек Пиязовга дуч келади. Ундан маслаҳатлар олиб опера сир асрорларини ўрганади. 1-босқичнинг охирларида илк бора опера айтиб саҳнага чиқди. 

2016 йили 3-босқичда таҳсил олиб юрган пайтлари институтда 29 фебрал куни (Баҳор навоси) номли биринчи концертини беради. Концертда Женисбек Пиязов, Ниҳол мукофоти совриндорлари Шираз Турсинбаев ва Наврўзбек Мухаммедияровлар меҳмон бўлишди. 2017 йилнинг 4 май куни "Мафтунингман" номли иккинчи концертини тақдим этади. 

Ўқишни тамомлаб Санкт-Петербург (Петербургский Государственный университет путей сообщение) шаҳрига магистратурага ўқишга кирди.

Келажакда Женисбек Пиязовнинг концертида меҳмон бўлиб бирга опера айтишни ният қилган.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz



Бўлимлар