Рустам Жангабоев хонадонидан репортаж

"Камолот" ЁИҲ Қорақалпоғистон Республикаси қошидаги «Ёш репортёрлар» клубининг фаол аъзолари яна бир бор ўз фаоллигини исбот қилдилар. Улар Рио-2016 олимпиядаси иштирокчиси Рустам Жангабаев хонадонига ташриф буюришди!

IMG_8760
Спортчининг отаси Комилжон Ўразимбетов:

«Бугун биз учун ўзига хос кун. Оиламиз учун тарихий сана. Сабаби ўғлимиз Рустам Жангабаев Рио-2016 олимпиядасида иштирок этмоқда. Ўғлимнинг чиқиш вақти яқинлашгани сайин қувонч, шукроналик билан бир қаторда, ҳаяжон ҳам кучайиб бормоқда. Илоҳим, омадини бериб юртимизга ёруғ юз, олтин медал билан қайтиш насиб қилсин!»

IMG_8642
Онаси Зулфия Зайдуллаева кўзларига ёш олиб дедилар:

«Она учун фарзанидинг қувончини, ютуқларини кўришдан ортиқ бахт бўлмаса керак. Ҳозир кўнглимдан ўтаётган туйғуларни сўз билан ифодалаб бера олмайман… Ўғлим билан фахрланаман! Унга зафарлар ёр бўлишини чин кўнглимдан тилаб қоламан!»

IMG_8696


Синглиси Дилноза Жангабаева:

«Акамнинг Рио-2016 олимпиада ўйинларига бориши ҳақидаги хушхабарни эшитганимда ҳамма яқинларим қатори менинг ҳам кўзларимда ёшлар турнақатор бўлди. Кўз олдимга Рио шоҳсупаси олтин медалини ўпиб турган акам тасвирланди-ю, ҳаяжонланиб кетдим. Бугун акамнинг биринчи чиқиши, мен унга ишонаман!»

IMG_8786
Қаҳрамонимизнинг энг кичкина укаси Агзам Жангабаев:

«Акам менга ўхшайди. У ҳам менга ўхшаб "штанга" кўтаради. Фақат уники ўйинчоқ эмас. Ҳақиқий оғир тош "штанга". Мен ҳам акамдай бўлганимда шунақа штангаларни кўтараман».

IMG_8729

IMG_8796

IMG_8646

IMG_8660

IMG_8673

IMG_8682

IMG_8818
Хонадондаги бўлакча бахтиёрлик, ажойиб кайфият, ўзгача ҳаяжон бизга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Спортчининг серзавқ, дилкаш оила аъзолари орасида ўтирар эканмиз, Ўзбекистон байроғини кўкларга кўтаришни мақсад қилган ўғлонимизга зафарлар ёр бўлишини тилаймиз.

Дилафруз Айтбаева, Шухрат Саидаҳмадов
Тахиатошдан махсус

Бўлимлар