Тўрткўлда МИБ ходимлари 3 нафар уруш қатнашувчисининг коммунал тўловларини тўлаб беришди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Тўрткўл туман бўлими томонидан иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фаҳрийларини рағбатлантирдилар.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Тўрткўл туман бўлими томонидан иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фаҳрийларини яқинлашиб келаётган 9-май ҳотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан табриклаб, Президентимиз кўрсатмасига биноан Тўрткўл туманида яшаб келаётган 3 та уруш қатнашчиси хонадонларидаги электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви истеъмоли учун 300 (уч юз) минг сўмлик тўловларни амалга ошириш имконини берувчи гувоҳномалар топширилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Я.Юлдашев, бошқарма бўлим бошлиғи М.Давлетклычев, бюронинг Тўрткўл туман бўлими бошлиғи А.О.Ниетовлар фаҳрийларга эсталик совғаларини топширдилар.  

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар