Қонликўлда «Арба» агро этник туристик майдони қурилмоқда (фото)

Қонликўл тумани ҳокимлигининг ташаббуси билан ёш журналистлар туманга медиа-тур ташкил этишди.

Медиа-тур доирасида журналистлар «Арба» агро этник туристик майдонига ташриф буюришди.

Туман ҳокимининг ўринбосари Қурал Абдикаримов янги барпо этилаётган туристик жой ҳақида маълумот бериб ўтди.

«Бу жойда қорақалпоқча, туркманча, қозоқча ўтов(қор уй)лар бор. Караватлар эса ўзбекча. Бу майдончани «Халқлар дўстлиги» деб атамоқчи эдик. Лекин бу узунроқ ном. Бундан ташқари туристларнинг ҳам ёдларида қолиши қийин. Шунинг учун миллий ном «Арба» ёдимизга келди ва шу номда тўхталдик. Бу ном ҳамманинг ёдида қолади. Арванинг пасти бир хонали жой. Йўлда мотоцикл ва велосипедда кўп туристлар ўтишади. Улар келиб дам олиб кетишлари мумкин.

Олдинда саҳна бор. Майдончаинг очилиш маросими 25-26 май кунларига белгиланган.

Майдончада евро нарсалар бўлмайди. Ҳаммаси табиий ўзимизники. Туяларни олиб келдик. От ҳам олиб келиш ниятидамиз», дейди Қ.Абдикаримов.

Фурқат Юсупов

Расмлар муаллифи Бауржан Ботабаев

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар