Қорақалпоғистонда “ВАЗ-2106” автомашинаисни ўғирлаб кетишди

21 май куни Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида Бештом маҳалласида яшовчи Ў.Г. маст ҳолда шу маҳалла ҳудудида қаровсиз қолдирилган таниши Б.Ў.га тегишли “ВАЗ-2106” русумли автомашинасини ҳайдаб қочган.

Кўрилган чоралар натижасида Ў.Г. уйи олдида ушланиб, автомашина техник соз ҳолда эгасига қайтарилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Бўлимлар