Нукус шаҳри ва туманларда ҳунармандларга маҳсулотларини сотиш учун бепул расталар берилди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутатлари, ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши аъзолари, партия ҚР Кенгаши Ижроия қўмитаси девони ходимлари, «Ҳунарманд» уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбар ва масъул ходимлари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Фракция йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил  17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда соҳадаги қонун ости ҳужжатларининг жойлардаги ижросини таъминлаш бўйича 2017-2018 йиллар давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси «Ҳунарманд» бошқармаси бошлиғи Д. Алламбергенова, Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат Палатаси Қорақалпоғистон  Республикаси Бошқармаси бошлиғининг ўринбосари К.Азербаев, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий Банки Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг кредит бўлими бошлиғи  Т.Қанназаровларнинг ҳисоботлари тингланди.

2.jpg

Таъкидланганидек, ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикасида ҳунармандчиликнинг 25 та тури бўйича, 570 дан ортиқ ҳунарманд ўз фаолиятни олиб бормоқда. Шулардан 225 таси хотин-қизларни, 140 га яқини 30 ёшга тўлмаган ёш ҳунармандларни ташкил этади. 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикасида ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли дастури  бўйича 37 та ҳунармандлар 990 600 000  сўм  имтиёзли кредитлар олиб, ҳунармандчиликни ривожлантиришда ҳамда янгидан иш ўрнини яратиш мақсадида қўлланиб келмоқда. Ҳунарманларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишларини мувофиклаштириш буйича лойиха дастуридан ташқари қўшимча кредит олган ҳунармандлар сони бугунги кунга қадар 112 та ҳунармандни ташкил этиб, уларга 3 524 084 000 сўм кредитлар ажратилган.

Шунингдек, айни пайтда Нукус шаҳри ва туманларда ҳунармандларга маҳсулотларини сотиш учун бепул расталар берилди. Шу йилнинг июль ойида Нукус шаҳрида "Миллий либос - миллат чиройи" республика миллий либослар савдо-кўргазмасини ташкил этиш ҳамда И.В. Савицкий номидаги давлат санъат музейида Қорақалпоғистон Республикасининг замонавий ҳунармандчилик кўргазмасини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Мажлис давомида сўзга чиққан депутатлар, партия фаоллари «Ҳунарманд» уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди ва ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Мырзахмет Тажимуратов,

ЎзМТДП ҚР кенгаши матбуот котиби

Бўлимлар