Чимбойда Адлия бўлими сайёр қабулида Қозоғистонда паспортини йўқотиб қўйган фуқаро қандай қилиб юртимизга қайтиб келиши тушунтирилди

Чимбой туманидаги Кенес ОФЙда "Обод қишлоқ"да ҳуқуқий ахборот мавзусида акция бўлиб ўтди.

Адлия вазирлиги, туман адлия бўлими, туман хокимлиги, туман прокуратураси, бандлик, давлат хизматлари агентлиги ва бошқа давлат ташкилотлари аҳоли билан мулоқот қилиб, хуқуқий маслахатлар беришди.

Мулоқотлар давомида иштирокчилар туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани қайта олиш масаласи, мулкига зарар етказиш масаласи, мурожаатга жавоб олиш муддатлари ва бошқа ҳуқуқий масалаларда саволларга жавоб олишди.

Шунингдек бир фуқарога Қозоғистонда паспортини йўқотиб олгани ҳақида савол билан мурожаат қилди. Унга Элчихона орқали келиш тартиби тушинтиридли.

Бўлимлар