Амударёда кам таъминланган оилаларга 8 минг дона жўжа тарқатилди

Яқинда Амударё тумани хокимлиги ташаббуси билан яна бир хайрли ишга қўл урилди. Туман прокуратураси, Ички ишлар бўлими, Давлат солиқ инспекцияси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши, фермер дехқон хўжалиги ва томорқа эгалари Кенгаши каби қатор ташкилотлар ҳамкорлигида  тумандаги кам таъминланган оилаларни  қўллаб-қувватлаш мақсадидаги навбатдаги тадбир амалга оширилди. Бу ҳақда "amunews.uz" хабар бермоқда.

 Туман хокимлиги ҳисобидан 20 миллион сўм пул ажратилиб, овул ва маҳаллалардаги  320 та кам таъминланган оилаларга 8 минг дона жўжа тарқатилди. Уларни хонадонма-хонадон тарқатиш  жараёнларида 4 та сектор раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

Овул ва маҳаллалар аҳлига паррандачилик билан шуғулланишдан ташқари, томорқаларидан унумли фойдаланиш  бўйича ҳам  тавсиялар берилди.

Бўлимлар