Туркия делегацияси қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун инвестиция киритиш мақсадида Қорақалпоғистонга келди

28 май куни Туркия делегацияси ишбилармон доираси аъзолари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буйирди.  Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ташрифдан кўзланган асосий мақсад Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун инвестиция киритиш ва ушбу мақсадда ҳудуддаги табиий ва минерал бойликларни ўрганишдир.

Ўз навбатида меҳмонларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши мажлислар залида мазкур йўналиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикасининг инвестиция потенциали хусусидаги тўлиқ маълумотлар тақдим этилди.

Маълумот ўрнида: Мазкур тадбирлар Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг 2018 йил 29 апрел - 1 май кунлари Ўзбекистон Республикасига  давлат ташрифи доирасида келишилган битимлар юзасидан амалга оширилмоқда.

Бўлимлар