Диёр Имомхўджаев: «Спорт фақат Тошкентники ёки марказники эмас, бутун Ўзбекистонники»

Нукус шаҳридаги «Турон» стадионида ўтказилган спорт фестивалига Ўзбекистон Футбол Асоциацияси ва Профессионал Футбол лигаси бош директор маслаҳатчиси, таниқли шарҳловчи Диёр Имомхўджаев ҳам ташриф буюрди. Биз унинг фикрлари билан қизиқдик.

"Спортда амалга оширилаётган ишларни ҳамма кўриб турибди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳамма соҳа битта ёқадан бош чиқариб ишлаши керак деган вазифани қўйганлар. Нукусга Тошкентдан Мактабгача таълим вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси вакиллари етиб келишди. Нима учун? Президент шундай талаб қўйганки, спортчи 16-17 ёшдан пайдо бўлиши керак эмас, бизлар спортчиларни юксак марраларга етказиш учун боғча ёшидаги болалалрдан бошлашимиз керак. Бунинг учун 1-июнь «Халқаро боллалрни ҳимоя қилиш куни»дан ҳам яхши кунни топиш қийин эди. Шунинг учун биринчи бўлиб Қорақалпоғистондан бошлашга қарор қилдик. 

Мана секин-аста барча вазирликлар, муассасалар бир ёқадан бош чиқариб ҳамкорликда ишлашни бошлашди. Олдинги пайтларни эслайдиган бўлсак, Миллий Олимпия қўмитаси ўз ҳолича ишларди, Ўзбекистон Футбол Асоциацияси умуман бошқа томорқа эди. Бундан ташқари вазирликлар спортга яқин киролмасди. Ҳозир ҳамма бир ёқадан бош чиқараётгани эвазига мана шунақа яхши тадбирлар ўтказиляпти. Мана ҳозир стадион одамларга тўляпти. Оролга ҳам футболни қайтариш керак. Бу ердан жудаям яхши футболчилар етишиб чиққан. Бугун бориб боғчадаги болларни табрикладик, уларга Президент совғалари топширилди. Бундан ташқари Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, ҳамма ҳаммасини кўнглини кўтаришга ҳаракат қилдик. Чунки айнан келажак шулар. 

Шундай фестивал ўтказилаётганидан жудаям хурсандмиз. Келажакда Хоразмдан бошлаб бутун Республика бўйлаб мана шундай битта жам бўлиб, битта жамоа бўлиб ишлаш ниятидамиз. Спорт фақат Тошкентники ёки марказники эмас. Спорт бутун Ўзбекистонники. Шунинг учун ҳам шундай тадбирлар кўп бўлишини хоҳлар эдик»

Фурқат Юсупов суҳбатлашди.

Бўлимлар