Даврон Файзиев: «Нукусда бизни байрамона тарзда кутиб олишади деб ўйламаган эдик»

Нукус шаҳридаги «Турон» стадионида спорт фестивали ўтказилганидан хабарингиз бор. Мазкур фестивалда таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев ҳам иштирок этди. Биз фестивал ҳақида Даврон Файзиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

«Нукусга ташриф буюришдан олдин, бизни бунчалик байрамоно тарзда кутиб олишади деб ўйламаган эдик. Аеропортдан тушишимиз билан дарҳол гуллар ва байрамоно кайфият бизга ҳамроҳлик қилди. Стадионгга ташриф буюрганимиздан сўнг бу кайфият 100 карра ошиб кетди дейишимиз мумкин. Халқаро болалар кунига бағишлаб ажойиб фестивал ташкил этилди. Ўйлаймизки бу нарса қорақалпоқ боллалри, ўсмирлари, ёшлари орасида спортни янада оммавийлашишига хизмат қилади. Биз эса ўз навбатида спорт фаоллари ҳар доим мана шундай ташриф буюриб байрам иштирокчилари бўлишимиздан бошимиз осмонга етди».

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

Бўлимлар