Тошкентда Орол бўйича халқаро анжуман бўлиб ўтади

7-8 июнь кунлари Тошкентда “Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлар: янги ёндашувлар, инновацион ечимлар ва инвестициялар” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.

Анжумандан мақсад Оролни қутқариш халқаро жамғармаси фаолияти доирасида Оролбўйи муаммоларини ҳал қилишда Орол минтақаси давлатларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш бўйича амалга оширилаётган дастурлар таҳлили ва уларга баҳо бериш, Оролбўйи минтақасидаги экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилашга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишдаги ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олиш, уларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилишдан иборат.

Анжуманда Марказий Осиё давлатлари вазирликлари, идоралари ва жамоат такшилотлари ҳамда парламент депутатлари, 20 та давлатдан етакчи мутахассислар, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, атоқли олимлар ва мутахассислар иштирок этишади.

Анжуман иштирокчилари 7 июнда Оролбўйи ҳудуди – Нукус ва Мўйноқ шаҳарларига, Орол денгизи тубида ҳосил бўлган “Кемалар қабристони”га ташриф буюришиб, ҳудуддаги экологик вазият билан танишишади, маҳаллий аҳоли ва давлат идоралари ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари билан учрашув ўтказишади.

Бўлимлар