Қонликўл туманига Жиноят ишлари бўйича суди бошлиғига номзод жамаотчиликга таклиф этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 13 июнь кунги судьялар билан бўлган учрашувида «Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш-барча эзгу мақсадларимизга эришишнинг энг муҳим шарти» мавзусидаги маърузасида келтирилган вазифаларининг ижроси бўйича, судьялик лавозимига номзодларни танлаш ва танлов жараёнини демократик тарзда ўтказиш, судья лавозимига илк бор тайинланиётган номзодни туман жамоатчилигига таклиф этиш бўйича ўринларда учрашувлар ўтказиш белгиланган.

Жамоатчиликнинг розилигини олиш мақсадида, 2018 йил 2-июнь куни Қонликўл тумани ҳокимлигида учрашув ўтказилди.

Учрашувга, Судьялар Олий Кенгаши судьяси Р.Исмайлов, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича вақтинча ижрочиси  М.Байниязов, Қорақалпоғистон Республикаси маьмурий судининг бошлиғи  А.Адилов, туман ҳокими ва туман ҳокими ўринбосарлари, туман ҳуқуқни муҳофаза қилиш уюшмалари раислари, халқ депутатларининг туман Кенгаши депутатлари, корхона, идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Қонликўл тумани Жиноят ишлари суди бошлиғи лавозимига тайинланган Абибуллаев Елиўбай Оңғарбаевич кандитатурасини йиғилиш иштирокчилари томонидан бир овоздан қўллаб-қўвватланди.

 

Бўлимлар