Элликқалъа тумани ҳокими Сейдамат Авезов қишлоқларда сайёр қабул ўтказмоқда

Жорий йилнинг 2 июн куни  туман ҳокими С.Авезов Гулистон овулида сайёр қабул ўтказди.  Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Элликқалъа туманидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Раззақова шунингдек, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот, корхона, муассаса раҳбарлари иштирок қилдилар.

Сайёр қабулда фуқароларнинг уй-жой, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ер майдони, кредит ажратиш, коммунал ва ижтимоий хизматларга тааллуқли турли мазмундаги мурожаатлари кўриб чиқилди, уларни бартараф этиш бўйича тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

       

Бўлимлар