359 миллиард 190 миллион сўм. Қорақалпоғистонда пахта етиштириш учун имтиёзли кредит ажратилмоқда

4 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Сессияни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов бошқариб борди.

Сессияда, пахта етиштириш учун 359 миллиард 190 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилаётгани таъкидланди. 

Дастур асосида "Агромаш-сервис" МТПларга 10 йил муддатга 5 фоизлик кредит ҳисобидан 71 миллиард 742 миллион сўмлик 333 дона техника ҳамда агрегат олиб келинган бўлса, қолган 628 донасини олиб келиш кутилмоқда.

Бопр сувдан унумли фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг махсус қарори асосида 94 дона, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан 100 дона, маҳаллий бюджет ҳисобидан 300 дона, жами 494 дона кўчма дизел насос агрегатини олиб келиш назарда тутилмоқда. Шундан бугунги кунда 390 донаси фермерларга хизмат кўрсатмоқда.

Бўлимлар