Қалинлиги 40 микрондан кам бўлган полимер плёнкали пакетларни ишлаб чиқариш тақиқланади

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Нукус шаҳар адлия бўлими томонидан 2018-йил 26-май куни оммавий ахборот воситалари учун «Адлия ахбороти» номли брифинг ўтказилди. Брифингда жумладан ҳафта давомида қабул қилинган бир қатор муҳим масалалар бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ахборот берилди.

Жумладан, ҳафта давомида қўйидаги қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва уларнинг моҳиятини таништириб ўтилди:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги
Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ 2018 йил 1 августдан:

маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш фаолиятини амалга ошириш учун ҳудудлар тадбиркорлик субъектларига давлат-хусусий шериклик асосида бириктириб берилади;

ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириб бериш электрон аукцион йўли билан “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади;

жисмоний шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари оммавий шартномалар асосида кўрсатилади.

Ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириб бериш бўйича танлов ўтказилмаган деб топилган ҳолларда, тегишли ҳудудлар “Тоза ҳудуд” ДУК ёки “Махсустранс” ДУКга бириктириб берилади.

2019 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар ТАҚИҚЛАНАДИ:

полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг нархини товарлар нархига қўшиш, ўз таннархидан паст нархларда сотиш;

қалинлиги 40 микрондан кам бўлган полимер плёнкали пакетларни ишлаб чиқариш.

Бўлимлар