Мактабгача таълим вазири, Миллий Олимпия қўмитаси Президенти, "Уммон", Лола, Фарход ва Ширин, Жасур Умиров, Баҳром Назаров ва футболчилар Нукусдаги боғчада (фото)

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ташаббуси билан Нукус шаҳридаги 50-сонли мактабгача таълим муассасасининг филиалида реконструкция ишлари олиб борилди.

Қурилиш ишлари «Бахит Миратдин қурилис» МЧЖ томонидан амалга оширилиб 1 июнь куни фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил 17 майдаги фармойишига мувофиқ Нукус шаҳри 50-сонли мактабгача таълим муассасасининг филиалига юридик статус берилди ва тегишли тартибда расмийлаштирилиб "Жулдизша" номли 48-сонли мактабгача таълим муассасасига айлантирилди.

Боғчанинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов,  Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А.Шин , Миллий Олимпия қўмитаси Президенти У.Аҳмеджанов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Сариев, хонандалар "Уммон", Лола, фарход ва Ширин, Жасур Умиров, Баҳром Назаров иштирок этишди.

Бўлимлар