Жўқорғи Кенгес депутати Хўжайли тумани ҳокимига депутатлик сўров юборди, натижада маҳалла идорасига алоҳида хона ажратилди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши, Жўқорғи Кенгесдаги партия фракцияси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги ЎзМТДП гуруҳлари аъзолари 2018 йилнинг биринчи чорагида мамлакатимизда қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатнинг жойлардаги ижроси ҳамда партия дастурий вазифаларидан келиб чиқиб, муайян ишларни амалга оширди. Фуқароларни ўйлантираётган муаммоларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди. Бу ҳақда партия расмий сайти хабар бермоқда.

“Уйма-уй” лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Респуб­ликаси Жўқорғи Кенгеси депутати Қурмангали Қолановнинг аҳоли ва ёшлар билан учрашувида Хўжайли тумани “Қумбиз” маҳалла фуқаролар йиғини оқсоқоли ва унинг ёрдамчилари алоҳида бино йўқлиги боис, маҳалла идораси айни пайтда тумандаги 55-умумтаълим мактабига қарашли хонада фаолият олиб бораётгани хусусида шикоят қилган. Боз устига “Халқ банки”нинг Хўжайли туман бўлими ҳудудда яшовчи пенсионерларга нафақа пулларини мазкур хонада тарқатаётган экан. Президентимизнинг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан ушбу муаммони бартараф қилиш бўйича Хўжайли туман ҳокимига депутатлик сўрови юборилган. Орадан кўп ўтмай туман ҳокимининг кўрсатмаси билан тумандаги “Хўжайли гуруч” корхонасининг “Қумбиз” МФЙ ҳудудидаги филиали идорасидан маҳалла идораси учун иккита хона ажратиб берилди. Энди маҳалла оқсоқоли ва унинг ёрдамчилари фуқаролар билан эмин-эркин фаолият олиб бориш имконига эга бўлди.

Бўлимлар