Учрашувни 2 соат кейинга қолдириб, кейин яна 20 дақиқа кеч келган Бауржан Хамидуллаев ёш журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди

Қорақалпоқ эстрадаси вакили Бауржан Хамидуллаев 8 июн куни Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қошидаги "Ёш репортёрлар клуби" аъзолари билан учрашди.

Учрашув даставвал соат 15:00 га режалаштирилган эди. Бироқ хонанданинг илтимоси билан соат 17:00 га қолдирилди. Хонанда учрашувга 20 дақиқа кеч қолиб келди. 

Ёш журналистлар Б.Хамидуллаевдан нима учун учрашувга кеч келганига изоҳ сўрашганида, хонанда тонгда бошқа вилоятга бориб келганлиги ва уйдан чиқишда бироз ушланиб қолганлигини таъкидлаб ўтди.

1 соату 7 дақиқа давом этган учрашувда санъаткор бир нечта саволларга жавоб қайтарди. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот бериб ўтамиз.

Фурқат Юсупов

Бўлимлар