Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида махсус тергов хоналари ташкил қилинди (фото)

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тергов бошқармасида сороқ жараёнларини стенография қилиш, видеокузатув, шунингдек, тергов ҳаракатларини аудио ва видео шаклида кайд этиш тизимлари билан жиҳозланган комплекс ташкил этилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати «KRuz.uz»га хабар берди.

Комплекс махсус тергов хонаси, вояга етмаганларни  суроқ килиш ҳонаси ва оператор хонасидан иборат.

Ушбу махсус тергов хоналарининг қурилишида жабрланувчи ва гувоҳларни айбдор  билан юзлаштиришда амал қилинадиган халқаро мейёрлар инобатга олинган. Бунда гумондор шахс узига нисбатан курсатма бераётган гувох жабрланувчи билан юзма-юз куришмайди, балки алоҳида хонада урнатилган монитор оркали уларни куради. Гувоҳ ёки жабрланувчи гумондорни курмайди. Негаки жиноятга алоқадор шахсни курган жабрланувчи рухий зарба олиши мумкун. Бу эса суроқ жараёнини қийинлаштирадиган ҳолат ҳисобланади.Шунинг учун Комплексда кузатув камералари урнатилган, тасвирни керакли хонадаги мониторга узатиш билан эса операторлар шуғилланади.


Бўлимлар