Жаслиқ посёлкасидаги ҳарбий қисмда очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Нукус ҳарбий прокуратурасининг ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани, Жаслиқ посёлкасида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимидаги Қоровул қўшинларига қарашли 7553-сонли ҳарбий қисм мажлислар залида ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва ҳарбий пенсионерлар билан очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказилди. Бу ҳақда Нукус ҳарбий прокуратураси "KRuz.uz"га хабар берди.

Тадбирда Нукус ҳарбий прокурори адлия полковниги Б.К.Худойбердиев сўзга чиқиб,  бугунги кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхоналар, уларнинг асосий вазифалари, Президент Халқ Қабулхоналарининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Президентнинг Виртуал қабулхонаси томонидан мурожаатларга доир масалалар бўйича реал вақт режимида маслаҳатлар бериш, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши кераклигини таъкидлади. 

Тадбир давомида иштирокчилар яшаш шароитлари ва коммунал хизматлар яхшилаш, турар жойлар фондининг етишмаслиги, оила аъзоларининг ишга жойлаштириш, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш каби масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.

Ҳар бир мурожаат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги Халқ қабулхонаси мудири, Қўнғирот туман ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар, Халқ таълими, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Марказий банк, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги вакиллари томонидан асослантирилган жавоблар берилди.

Тадбирни кенг жамоатчилик эътиборига етказиш мақсадида, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам иштирок этишди.

Бўлимлар