«Цементчи» – «Орол». Превью

Эртага  Биринчи лиганинг 23-турида Нукуснинг «Орол» жамоаси Қувасойда «Цементчи» клуби меҳмони бўлади.  

Ушбу жамоаларнинг биринчи даавраада Нукусда ўтказилган ўйинида Қувасойликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.  

Ўтган мавсумдаги ҳар иккала ўйинда ҳам «Цементчи» 2:1 ва 6:1 ҳисобларида «Орол»дан устун келган.  

Бундан кўриниб турибдики,   Нукусликлар учун Қувасой клуби ноқулай жамоа ҳисобланади.  

«Цементчи» клуби охирги 5 ўйинда «Норин»,   «Машъал-2»,   «Насаф-2»,   «НБУ-Осиё» жамоаларини мағлуб этиб,   «Пахтакор-2» билан дуранг ўйнади.  

«Орол» жамоаси эса «Норин»га 2 та ўйинда ютқазиб,   «Хоразм» билан ўйинларда 1 ғалаба,   1 мағлубият қайд этди ва «Уз-Донг Жу»ни мағлубиятга учратди.  

«Цементчи» ўз майдонидаги охирги 5 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган бўлса,   «Орол» эса сафардаги сўнги 5 ўйинда фақатгина 1 марта ғалаба қозониб, 4 ўйинда ютқазган.  

Турнир жадвалида «Цементчи»  21 ўйиндан кейин 48 очко билан 2-ўринда бораётган бўлса,  20 ўйинда 25 очко тўплаган «Орол» 9-поғонани банд этиб турибди.

«Цементчи» (Қувасой) – «Орол» (Нукус)
Ҳакамлар:
А.Эргашев (Тошкент),   М.Каримов (Тошкент),   С.Нишонбоев (Тошкент)
Назоратчи: В.Нажафалиев (Тошкент).  

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: KRuz.uz

Бўлимлар