Вазирлар Кенгаши раиси Элликқалъада "Обод қишлоқ"дастурида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказди

 «Обод қишлоқ» дастурга мувофиқ бу йил Элликқалъа туманида “Ақчакўл” овули ва “Чайка” МФЙда кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Дастур доирасида туманда олиб борилаётган ишлар юзасидан жорий йилнинг 10 июн куни “Чайка” МФЙ худудида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни туман ҳокими С.Авезов очиб берди ва олиб борди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Сариев ҳамда вазирликлар, сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари иштирок қилдилар. «Обод қишлоқ» дастурига асосан “Ақчакўл” овули ва “Чайка” МФЙ худудларида қуйидагилар:

– Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, қишлоқ ички йўллари ва пиёдалар йўлакларини барпо этиш ва таъмирлаш, йўл бўйларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, Электр таъминотини яхшилаш,  аҳолига суюлтирилган газ ва кўмир ёқилғисини узлуксиз етказиб бериш;

– Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хизматларни тубдан яхшилашга эътибор қаратиш, бунда боғча, мактаб ва оилавий поликлиникаларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

– Тижорат объектлари ва сервис шохобчаларини, жумладан, ҳаммом ва кичик бозор шаҳобчаларини барпо этиш;

– Уй-жойларни таъмирлашда хонадон эгаларига амалий ёрдам кўрсатиш, авваламбор, қурилиш материаллари билан марказлашган ҳолда таъминлаш, бу жараёнда кенг миқёсда ҳашар усулларини қўллаш ҳисобига ҳовли ва атроф-ҳудудларни ободонлаштириш, ариқларни тозалаш, оқава сув ҳандақларини барпо этиш ҳамда муҳтож оилалар учун уй қуриб бериш (таъмирлаш) «Обод қишлоқ» дастурининг устувор мақсадлари этиб белгиланганлиги мухокама қилинди ва келгусида қилиниши лозим бўлган вазифалаб белгилаб олинди.

Бўлимлар