ОТМга ҳужжатлар қабул қилиш санаси ўзгарди

2017-2018 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабул қилиш муддати 15 июндан 15 июлга қадар бўлиб ўтиши белгиланган эди. Жорий йилда эса 15 июнь санаси Рамазон ҳайити байрамига тўғри келгани  муносабати билан — дам олиш куни деб эълон қилингани учун олий ўқув юртларига эртадан, яъни 16 июнь санасидан ҳужжат қабул қилиш бошланади. Бу ҳақда "Xabar.uz" хабар бермоқда.

Аввалроқ 2018-2019-ўқув йили учун  Ўзбекистон олий ўқув юртларида бакалавриат учун 69460 нафар абитуриентлар қабул қилиниши ҳақида хабар берган эдик. 

Бу йил ўтган йилгига қараганда 1714 нафар кўпроқ абитуриентга талаба бўлиш насиб этади.



Бўлимлар