"Концерт бериб кейин 6 ой ёки 1 йил қарз тўлаб юриш ниятим йўқ" - Бауржан Хамидуллаев

Қорақалпоқ эстрадаси вакили Бауржан Хамидуллаев 8 июн куни Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қошидаги "Ёш репортёрлар клуби" аъзолари билан учрашгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Хонанда учрашув давомида журналист Фурқат Юсуповнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Охирги марта қачон концерт бергандингиз?
- 2014 йили
- Нима учун 4 йилдан буён концерт бермаяпсиз? Зални тўлдира олмаслигингиздан қўрқасизми ёки моддий қийинчиликлар борми? Нима муаммо?
- Концерт бериш сал қийинроқ. Бунинг учун кўп маблағ ажратиш керак бўлади. Чипта нархини 10 минг сўм қилиб 1 сеанс концерт берсак, бу концерт учун сарфланган пулни қопламайди. Менда ҳомий етишмайди. Шу пайтгача ёлғиз ишлаб келяпман. Концертга унчалик ҳам ҳаракат қилмайман.
- Яқин орда концрет дастурини тақдим этиш режангизда борми?
- Концертингни ўтказайлик деган одамлар бор. Бироқ концертга кетган ҳаражатни қайтариш йўли билан. Бу менга тўғри келмайди. Масалан 30-40 миллион сўм пул чиқиб кетса, мен  концертдан кейин қарзимни 6 ой ёки 1 йилда ёпиб юрадиган бўлсам менинг ижодим тўхтаб қолади. Шунинг учун бу йил концерт бермасам керак.

Бўлимлар