Корея музейлари уюшмаси делегацияси И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейига ташриф буюрди

23 июнь 2018 йили И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейига Корея музейлари делегацияси ташриф буюрди.

Бу делегация Корея музейлари уюшмаси президенти К.Ким (Quaejung Kim), музей директорлари ва мутахиссисларидан ташкил топиб, уларнинг ташрифининг асосий мақсади Корея ва Ўзбекистон музейлари орасида ҳамкорликни йулга қўйиш ва музейлар соҳасида тажриба алмашишни ривожлантиришдан иборат.

Делегация музейнинг икки биносида жойлашган экспозициялари билан танишди ва меҳмонлар китобида ўз фикр мулоҳазаларин қолдирди.

  • 22 июндан 29 июн қадар Ўзбекистон буйлаб саёҳат қилади.
Бўлимлар