Қорақалпоғистон Республикасида мева ва сабзавотчиликни ривожлантиришнинг истиқболли йуналишлари

Мамлакатимизда кишлок хужалиги экинларининг махсулотларни етиштиришга катта этибор берилмокда .Сунги йилларда (2016 й) дон етириштириш хажми 1,8 баробар ошган.Шунингдек картошка, мева савзоват ,узум етиштириш хажми хам купайган.

1-расм. Узбекистон Республикасида кишлок хужалиги махсулотларини етиштириш буйича маьлумотлар.

 

Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг харакатлар стратегиясида қишлоқ хўжалигини тубдан ислох қилиш, сохага янги инновацион технологияларни жорий қилиш масалалари белгилаб берилган.

Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев уз чикишларида Республика минтакаларида мева-савзоватчиликда янги замонавий  технологияларни жорий килиш буйича маслахатларини бериб келмокда (расм 2-3)

Кейинги йилларда мамлакатимизда мева ва сабзавот маҳсулотларини етиштиришда алохида аҳамият берилиб келинмокда. Шу боис мева ва сабзавот экинларининг  экиш майдонлари кенгайтирилиб ялпи ҳосил ҳажми ортиб бормоқда. (1 жадвал)

1-жадвал. Ўзбекистон Республикасида мева ва сабзавот етиштириш бўйича маълумот (2016 й)

Экинлар

Экиш майдони, минг/га

Ялпи ҳосил, минг/т

Ҳосилдорлик, ц/га

1.     Ҳосил берадиган ёшдаги мева ва резаворлар

226,2

3042,5

134,5

2.     Ҳосил берадиган ёшдаги токзорлар (узумзор)

122,0

1735,8

142,3

3.     Сабзавотлар

206,0

11275,2

271,3

4.     Озиқабоп полиз экинлари

58,3

2044,9

209,4

5.     Картошка

84,6

2958,4

225,1

 

Сўнгги 10 йиллик маълумотларни таҳлил қилганимизда барча экин турлари бўйича (2016 йилни 2011 йилга нисбатан) экиш майдони, ҳосилдорлик ошиб борди. Жумладан: экиш майдони ҳосил берадиган ёшдаги мева ва резаворлар 3,3 минг/га (1,5%); ҳосил берадиган ёшдаги токзорлар 10,5 минг/га (8,6%); сабзавотлар 30,6 минг/га (14,8%); озик-овкат полиз экинлари 12,9 минг/га (21,9%); картошка 11,0 минг/га (13,0%) кўпайган. Мамлакатимизда юқори мева ва сабзавот экинларини ҳар йилдан ялпи ҳосил ҳажми ва ҳосилдорлиги ошиб бормоқда. Масалан, ҳосилдорлик ҳосил берадиган ёшдаги мева ва резаворлар 37,2 ц/га; мева берадиган ёшдаги узум 44,3 ц/га; сабзвотлар 57,6 ц/га; полиз 98,1 ц/га; ва картошка 30 ц/га кўпайган. Мамлакатимизда энг кўп мева етиштирадиган вилоятлар қаторига Андижон (634,4 минг/т) Фаргона (465,3 минг/т) Самарканд (413,3 минг/т) Тошкент (223,0 минг/т) киритиш мумкин. Энг кам ҳосил етиштирадиган худудларга Қоракалпоғистон Республикаси (43,7 минг/т) Сирдарё вилояти (44,9 минг/т).

Қоракалпоғистон Республикасида мева ва сабзавот етиштириш секин ривожланмокда (2 жадвал)

2-жадвал. Қоракалпогистон Республикасида мева ва сабзавот етиштириш буйича маълумот (2016 й) 

Экинлар

Экиш майдони, минг/га

Ялпи ҳосил, минг/т

Ҳосилдорлик, ц/га

1.     Ҳосил берадиган ёшдаги мева ва резаворлар

4,6

43,3

95,3

2.     Ҳосил берадиган ёшдаги токзорлар (узумзор)

0,6

6,0

100,0

3.     Сабзавотлар

10,9

256,2

190,1

4.     Озикабоп полиз экинлари

10,6

123,5

117,9

5.     Картошка

4,4

52,5

92,6

 

Юқоридаги жадвалда Қоракалпоғистон Республикасида мева ва сабзавот экинларининг экиш майдони, ялпи ҳосил ва ҳосилдорлиги тўғрисида маълумотлар берилган. Республикада энг ачинарли ҳолат узум ва картошка етиштиришда кузатилмокда. Барча тоифадаги хўжаликлар бўйича узум 0,6 минг/га экилган ва хаммаси бўлиб 6,0 минг/т  махсулот йиғиб олинди (жон бошига 4 кг тугри келади). Картошка экиш майдони 2016 йилга келиб 200га.га камайган. Умумий йиғиштириб олинган картошка 52,5 минг/т ҳосилдорлик 92,6 т. (ўзбекистон Республикаси бўйича картошка ҳосилдорлиги 225,1 ц/га).  Бундай  Қоракалпоғистон Республикасидаги мева ва сабзавот етиштиришдаги камчиликларнинг асосий сабаби минтақа, иқлим ва тупроқ шароитида мева ва сабзавот  экинларини экиб ўстириш технологияларини тўлиқ ишланиб чиқилмаганлиги, уруғчиликнинг йўлга қўйилмаганлиги ва бу сохага етарли эътибор берилмаганлиги бўлиб ҳисобланади.

Республика худудларида мева ва сабзавот маҳсулотларини етиштириш ҳажмини ошириш, экинларнинг ҳосилдорлигини юкорилатишда нималарга эътибор қаратиш лозим.

  1. Истиқболли йуналиш. Ҳозирги замон технологияларига асосланган интенсив боғлар яратиш.

Бунда:

Афзалликлари

  • Ҳосилга эрта киради (3 йилдан)
  • Гектаридан ҳосилдорлик юқори бўлади (80-100 т)
  • Шакл беришнинг осонлиги ва бошқаришнинг қулайлиги
  • Юқори сифати ва бир хил мева олиш
  • Қилинган ҳаражатни тезда қоплаш имкони
  • Мавсумий ишчиларни бошқариш қулайлиги
  • Теримнинг қулайлиги

а)  боғ барпо этиладиган ва мева дараҳтларнинг навларини тўғри танлаб олиш лозим.

б) туманларда камида 2-3 мева ва узум кўчатларини етиштирадиган   

деҳқон ва фермер хўжаликларини ташкил этиш.

в)мева боғларда усимликнинг касаллик ва зарар кунандаларга карши курашишда тобокалаштирилган услублардан фойдаланиш.

 

2-расм. Интенсив богда мева дарахларнинг жойлашиши.

 

3-расм. Тепаси сетка билан копланган интенсив бог.

 

  1. Истиқболли йуналиш. Сабзавот ва полиз экиб ўстиришда ҳудуднинг иқлим ва тупроқ  шароитларига (қурғокчилик, сув етишмовчилик) мос келадиган экин турларини ва навларини танлаб олиш. Туманларда сабзавот, полиз ва картошканинг бирламчи уруғчилиги билан  иш олиб борадиган камида 2-3 уруғчилик деҳқон ва фермер хўжаликларини ташкил қилиш. Бу экинларни етиштириш агротехнологияларини янада такомиллаштириш.
  2. Истиқболли йуналиш. Аҳолида ҳўл мева ва сабзавот маҳсулотлари билан барча мавсумларда таминлаш, бунда иссиқхоналар қуриш ва уларни ишлатиш, экинларни бир ўринда 2-3 марта экиб маҳсулотни етиштиришни йўлга кўйиш лозим.

4-расм Янги замонавий гидропоник иссикхона.

 

5-расм Иссикхонада савзоват кучатларини экиш.

 

 

6-расм Иссикхонада савзоват кучатларини етиштириш

 

  1. Истиқболли йуналиш. Туманларда мева ва сабзавот маҳсулотлари сақлайдиган совуткичли омборхоналар қуриш ва улардан самарали фойдаланиш.

 

7-расм.Мева ва савзоватларни сакланадиган совуткичли амборхона.

 

8-расм. Мева ва савзоватларни сакланадиган совуткичли амборхона.

 

 

9-расм. Мева ва савзоватларни сакланадиган замонавий амборхоналар комплекси.

 

  1. Истиқболли йуналиш. Туманларда  ва ахоли кўп яшайдиган жойларда мева ва сабзавот маҳсулотларни саноат асосида қайта ишлайдиган завод ва цехларни қуриш ва улардан самарали фойдаланиш.

10-расм. Бодринг ҳосилини қайт ишлаш.

 

 

11-расм. Мева махсулотларини қуритиш.

 

  1. Истиқболли йуналиш. Етиштирилган мева ва сабзавот маҳсулотларини чет давлатларга экспорт қилишни ривожлантириш.
  2. Истиқболли йуналиш. Таморқада мева сабзавотчиликни ривожлантириш. Хозирда таморқада 35-40 % мева сабзавот махсулотлари етиштирилмоқда. Айрим вилоятларда таморқа ойла даромадининг асосий манбайига айланган.
  3. Истиқболли йуналиш. Мева ва сабзавот йўналишидаги мутахасислар тайёрлашнинг сифатини янада оширишнинг, уларга чукур билим бериш ва уларда давлат стандарт талабларига жавоб берувчи кўникмалар хосил қилиш.

 

  ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР:

  1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси «Ўзбекистон қишлоқ ҳўжалиги» Тошкент 2017 й. 222 б.
  2. Ибрагимов М.Ю. ва бошқалар «Қарақалпакстан шараятында баў-бақша ҳам палыз өнимлерин жетистириў усыллары» Нөкис Қарақалпақстан 2009 ж. 93б.

Махсуд Ибрагимов

 

Бўлимлар