Қорақалпоғистонлик икки журналист "Дўстлик" ордени билан мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Ҳужжатни ЎзА келтириб ўтди.

«Мамлакатимизда демократик қадриятлар, сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, аҳолига холис ва ҳаққоний ахборот етказиш, барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, модернизация жараёнларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги муносиб хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон ва орденлар билан тақдирлансин», — дейилади хабарда.

«Дўстлик» ордени билан

Абдижамилова Умит Сапарбаевна – «Қорақалпоғистон» телеканали Ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий дастурлар бош муҳарририяти катта муҳаррири

Нурметова Зулайха – Элликқалъа тумани «Давр кўзгуси» газетаси бош муҳаррири, Қорақалпоғистон Республикаси

Бўлимлар