Раджив Атаджанов: “Санъатни танлашимга отам сабабчи бўлган”

Нукус ФМ радиосида “5х5” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони қорақалпоқ эстрадасида ўз ўрнига эга бўлган хонанда Раджив Атаджанов бўлди. Санъаткор эшиттиришнинг биринчи бўлимида бошловчилар Фурқат ва Шахзода томонидан берилган 5 та саволга жавоб бериб ўтди.

1. Иқтидор ота-онадан ўтса тез ривожланадими ёки худо томонидан берилсами? (Шахзада)
- Албатта, иқтидор ота-онадан ўтади. Бироқ барибир инсоннинг ўзига боғлиқ. Инсон ўз олдига мақсад қўяр экан, ана шу мақсадини амалга ошириш учун ҳаракат қилади. Санъат соҳасини танлашимга отам сабабчи бўлган деб биламан.

2. Ижодни танлашимга ота сабабчи бўлган деяпсиз. Келинг энди бунга батафсилроқ тўхталиб ўтсангиз. (Фурқат)
- Оилада 3 ўғил 1 қиз катта бўлганмиз. Тақдир экан санъаткор бўлиш авлоддан авлодга ўтди. Шунингдек акам Улуғбек ҳам айнан шу соҳани танлади. Иккаламиз отамни ижодини давом эттирмоқдамиз.

3. Сизни оддий Раджив Атаджановдан шу даражага етишишингизга қайси қўшиқ сабабчи бўлди деб ўйлайсиз? (Шахзада)
- Менинг ташриф қоғозимга айланган қўшиқ бу “Муҳаббатиннан” бўлиб ҳисобланади. Айнан ушбу қўшиқ орқали озми-кўпми танилилдим.

4. Йигит кишига омад 3 марта берилади дейди. Шу гапга қўшиласизми? (Фурқат)
- Албатта, ишонаман.
- Хўш Раджив Атаджановнинг санъатдаги 3 омади нима?
- Менинг 3 омадимми? Биринчиси ушбу йўналишга кириб келганим, иккинчиси халқимнинг қўллаб-қувватлаши ва ўз ижодимни халқимизга етказиб бера олганим бу менинг бахтим ва омадим деб биламан.

Раджив Атаджанов: “Санъатни танлашимга отам сабабчи бўлган”

5. Сўнгги пайтларда ижод қилишдан тўхтаб қолганга ўхшайсиз? Бунга нима сабаб бўлмоқда? (Шахзада)
- Албатта, буни тан оламан. Соғлигимга боғлиқ муаммолар бўлганлиги учун ижодий танаффус қилишга тўғри келиб қолди. Худо хоҳласа янгидан-янги қўшиқлар чиқариб, уни халқимизга тақдим этишга ҳаракат қиламан.
- Раджив Атаджановдан янги қўшиқларни қачон тинглаймиз? (Фурқат)
- Бу саволизга жавобни тез орада оласиз. Ҳозирча сир бўла қолсин.

Фурқат Юсупов, Шахзада Базарбаева, НУКУС ФМ радиоси



Бўлимлар