Махсет Утемуратовга 5 та блиц-савол

 

"Нукус ФМ" радиосида "5х5" лойиҳаси меҳмони бўлган Махсет Утемуратов эшиттиришнинг 5-бўлимида бошловчилар Фурқат Юсупов ва Шахзада Базарбаева томонидан берилган 5 та блиц-саволга жавоб қайтариб ўтди.

1. Байрам Пердебаев, Арисланбек Асқаров, Бауржан Хамидуллаев. Сизга кўпроқ қайси бирининг қўшиқлари ёқади?
- Байрам Пердебаев.

2. Қайси гулни яхши кўрасиз.
- Кўпинча гул сотиб олишга борганимда, сотувчига ким учун гул олаётганлигимни айтаман, улар менга кўпинча рўза гулни сотиб олишни маслаҳат беришади.

3. Махсет Утемуратовнинг охирги ўқиган китоби?
- Ростини айтсам анча бўлибди адабий китоблар ўқимаганимга. Лекин Ибрайим Юсуповнинг шеърий тўпламларини деярли барчасини ўқиб чиққанман.

Махсет Утемуратовга 5 та блиц-савол
4. Севимли филмингиз?
- Кўпинча ҳинд киноларини севиб томоша қиламан. Улар орасида айниқса "Вир ва Зара" картинаси жудаям ёқади.

5. "Танк", "Курорт", "Ури". Қайси филм кўпроқ ёқади?
- "Танк"



Бўлимлар