Халқ депутатлари Элликқалъа ва Тўрткўл туман Кенгашлариининг навбатдаги сессиялари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 3-июл куни Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия йиғилишини туман ҳокими, Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашининг  раиси Авезов Сейдамат Сейдалимович очиб берди ва олиб борди. Сессия мажлисида Халқ депутатлари туман Кенгашининг 23 нафар депутати, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги корхона, ташкилотлар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок қилди.

Сессия кун тартибида:

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ−3182-сонли қарори ижроси бўйича 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Авезов Сейдамат Сейдалимовичнинг хисоботи;

– Элликқалъа туманида бюджет даромадлари базасини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги ишлар самарадорлиги тўғрисида туман ҳокимининг 1-ўринбосари, туман давлат солиқ инспекцияси, молия бўлими ва бандликка кўмаклашиш маркази раҳбарларининг ҳисоботлари;

– Элликқалъа туман ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Избасаровнинг 2018 йил 2-чорак давомида «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида туман ички ишлар бўлими томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

2018 йил 3 июл куни Туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгашининг 34-сессияси бўлиб ўтди. 

Сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 5-июн куни бюджетга қўшимча даромадларни йўналтириш, инфляциянинг олдини олиш, шунингдек бозор нархларининг доимийлигини таъминлаш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ва туман молия бўлимлари бошлиқларининг ҳисоботлари кўриб чиқилди. 

Сессияда халқ депутатлари туман Кенгашидан сайланган депутатлар, тумандаги 4 сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тумандаги тижорат банклари бошқарувчилари ва масъуллари, мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари,  оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. 

Бўлимлар