Амударёдаги Давлат хизматлари марказида қандай ишлар амалга оширилмоқда? 

Амударёдаги Давлат хизматлари марказида қандай ишлар амалга оширилмоқда? 
Ушбу саволга марказ директори Мансур Садиков жавоб берди. 

“ - Марказда хозирги кунда 60 дан зиёд турдаги давлат хизматлари курсатилмокда.
Кўрсатилаётган давлат хизматлари бўйича кўрсаткислар энг кўп мурожаат хозирги кунда Болаларни мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича жами 1743 та,
Электрон рақамли имзо сертификатларини бериш бўйича мурожаатлар сони 2467 тани ташкил қилади. Бундан ташқари, муҳандислик коммуникация тармокларига тайёр холда улаш хизмати бўйича 225 та,
Фуқароларни жамгариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш 716 та,
Алкоголли махсулотларни чакана сотишга рухсат бериш сохасида 38 та.
Қурилиш ва архитектура сохасида 11 та, 
Кадастр хизмати буйича 81 та, 
Соғлиқни сақлаш сохасида 18 та,
ИИВ сохасида 6 та, 
Бошка сохаларда эса 4 та мурожаат келиб тушди ва ўз вақтида ҳал қилинди.

 

 

Бу йил марказимиз орқали Тошкент Давлат юридик университетига 3 та абитуриент хужжат топширди. Уларнинг йўлга ва турар жойга кетадиган сарф ҳаражатлари тежалди. 
Шунингдек, марказ томонидан тадбиркорлик субьектларини давлат руйхатидан утказиш сохасида ишлар буйича 500 дан зиёд тадбиркорлик субьектлари ташкил килиниб, туманимизда тадбиркорлар сонининг ошишига эришилди.” - дейди Мансур Садиков

Амударё тумани давлат хизматлари маркази директори Мансур Садиков билан суҳбат асосида Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади.

 

Бўлимлар