Тўрткўлда «Йилнинг энг яхши мактабгача таълим муассасаси ошпази» кўрик-танлови ўтказилди

Тўрткўл туман мактабгача таълим бўлимига қарашли МТМ лар ошпазлари ўртасида «Йилнинг энг яхши мактабгача таълим муассасаси ошпази» кўрик танлови ўтказилди.

Кўрик танловда барча МТМ ларнинг бош ошпазлари қатнашиб, 1-2-3 ўрин учун хамда Республика босқичига йўл олиш учун ўз махоратларини амалда кўрсатдилар.

Танлов сўнгида 20-МТМ бош ошпази Рўзимова Дилафрўз Жаббарбергеновна 1-ўринни, 12-МТМ бош ошпази Нурпеисова Венера Худайбергеновна 2-ўринни ва 6-МТМ бош ошпази Аллабергенова Назира Тохтабаевна 3-ўринни эгаллади ва таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тўрткўл туман кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбахо совғалари билан тақдирландилар.

           

Бўлимлар