Нукус шаҳар прокурори ўзига бириктирилган сектор ҳудуди аҳолиси билан учрашди

Шу йилнинг 22 июнь куни Нукус шаҳрининг 2-сектор ҳудудида жойлашган "Қутлимакан" МФЙда аҳоли ва сектор раҳбари учрашуви бўлиб ўтди.
 Унда 2-сектор раҳбари, Нукус шаҳар прокурори Расул Халмуратов маҳалладаги кам таъминланган оилалар аҳволидан хабар олди.

 

Учрашувда ушбу МФЙ нинг А.Ўтениязов кўчаси 4-уйда яшовчи Нетуллаева Индиранинг Давлат солиқ инспексияси билан боғлиқ муаммоси ижобий ҳал қилинди. 

Учрашув якунида маҳаллада яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оила аъзоларига Нукус шаҳар прокуратураси томонидан совғалар топширилди.

 

Бўлимлар