Нукусда фақат натюрмортларга бағишланган биринчи кўргазма бўлиб ўтди

2018 йил 31 июлда И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейида навбатдаги кўргазма очилди.

   И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи ўз фондидан фақат натюрмортларга бағишланган биринчи кўргазмасини томошабинлар эътиборига ҳавола этди.

  Натюрмортлар турфа ҳил гуллар, фалсафий, шу билан бирга кундалик буюмларни, нонуштани, безатилган стол ва бошқа нарсаларни тасвирловчи бир неча турларга бўлинади.

    Бугунги кўргазманинг номи “Дастурхонга мархамат” деб номланиб, ундан асосан дастурхон билан боғлиқ натюрмортлар жой олган. Кўргазмада қорақалпоқ, ўзбек ва рус рассомларининг турли даврларга тегишли асарлари намойиш этилмоқда. Кўргазмадан жой олган асарларнинг сони 50 дан ортиқ бўлиб уларда нонушта, тушлик ва табиатнинг хар қил инъомлари ва мазали таомлар таъсвирланган.

 

 

   Мазкур кўргазмада музейга ташриф буюрувчилар ўзбек ва рус тасвирий санъатининг атоқли рассомлари М.Курзин, А.Н.Волков, Н.Кашина, В.Уфимцев, Е.Коравай, А.Богданов, Н.Григорьев, М.Шемякинлар билан бирга истъдедодли Н.Тарасов, С.Колқбанов, Ю.Талдикин, А.Голдрей ва бошқаларнинг ижоди билан ҳам танишади. Шу билан бирга қорақалпоқ рассомлари Ж.Изентаев, А.Шпаде, М.Антонов, Р.Матевосян, Э.Жолдасовларнинг ажойиб натюрмортлари ҳам бу кўргазмадан жой олган.

   Кўргазмадаги натюрмортлар бизни қуршаб турган кундалик буюмларнинг гўзаллигини ва ажойиблигини кўриш имконини беради. Бир қараганда оддий кўрингани билан бу жанр осон эмас. Хар бир ижодкор натюрмортларни ўзига хос тарзда ва усулда ишлаган. Буюмларнинг жойлашуви, рангларнинг танланиши, умумий композиция орқали улар инсонларга жуда аҳамиятли бир нарсани билдиришга, уларнинг қалбидаги ҳиссиётларин уйғотишга ундайди.

   Кўргазмадаги натюрмортларнинг айримлари моддий дунёни аниқ тасвирлаши билан ажралиб туради. Масалан рассом А.Гольдрейнинг “Мевалар ва қирғовул билан натюрморт” номли асарида рассомнинг кундалик турмушдаги предметларни тасвирлашдаги моҳирлиги кўринади, сабаби рассом ҳар бир узум донасини ва тасвирланган қушнинг ҳар бир патини сезиларли даражада томошобинга етказиб бера олган.

   Натюрмортларнинг аксарият қисми турли хил замонавий техникаларни қўллаб, тасвирий санъатда умумлаштириш услубидан фойдаланган ҳолда яратилган. Шу каби натюрмортлар сирасига Н.Тарасовнинг “Қовун билан натюрморт”, “Юзум ва нок”, М.Шемякиннинг “Кружка билан олмалар натюрморти”, Ю.Щукининг “Нон билан натюрморт”, “Ю.Талдикининг “Сюзанедаги натюрморт” лари киради.

 

Бўлимлар