Тўрткўл, Элликқалъа, Амударё ва Беруний туманларида Олимпиада чемпионлари билан учрашувларда ёшлар ўз таклифларини билдиришди

Қорақалпоғистон Республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида 2-октябрдан 4-октябрга қадар ёшларнинг ижтимоий кайфияти, уларни қийнаётган муаммолари, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий-маърифий ва маданий масалалардаги таклиф-истакларини аниқлаш ҳамда амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш мақсадида туман ва шаҳарларда учрашувлар ва очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда. 

Жумладан, жорий йилнинг 2-октябр куни ишчи гуруҳ аъзолари Амударё, Беруний, Тўрткўл, Элликқалъа туманларида бўлди.

????????????????????????????????????

Тўрткўл туманида туман Банк коллежида ташкил этилган учрашувда 300 нафар ёшлар иштирок этди. Шунингдек, учрашувда бокс бўйича олимпиада чемпиони – М.Абдуллаев, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ҳодими, шоир – Б.Бобомуродов, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши бўлим мудири – Ш.Зайниддинов ҳамда туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари, солиқ, ҳуқуқ-тартибот органлари, тижорат банклари, Маданият ва спорт ишлари бўлими, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди, касб-ҳунар коллежлари вакиллари иштирок этишди.

????????????????????????????????????


Учрашув давомида ёшлар томонидан бир қатор таклифлар билдирилди, жумладан:

– туманда ўрта махсус таълим муассасаларида рус тилига ихтисослашган гуруҳларни ташкил этиш;

– туман марказида кутубхона ташкил этиш;

– тиббиёт коллежларида тиббиётга боғлиқ адабиётларни кўпайтириш ҳамда тиббиёт лабороторияларини замонавий тиббий жиҳозлар билан жиҳозлаш;

????????????????????????????????????


– коллеж битирувчилари учун ажратиладиган кредитларнинг фоиз ставкасини камайтириш;

– туманда истироҳат боғини яратиш ва янги аттрационлар олиб келиш;

– туман марказида маданият саройини барпо этиш.

- туманда имконияти чекланган болалар учун коллежда гуруҳ ташкил этиш.

- тумандаги лицей ва коллежларда ўқувчилар ётоқхонасини қуриш.

2


Беруний туманида туман қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежида ташкил этилган учрашувда 250 нафар ёшлар иштирок этди. Шунингдек, учрашувда Муқимий номидаги мусиқали драма театри артисти, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист – Б.Ҳолмирзаев, бокс бўйича олимпиада совриндори – Б.Мелиқўзиев, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши бўлим мудири – А.Муртазаев ҳамда туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари, солиқ, ҳуқуқ-тартибот органлари, тижорат банклари, касб-ҳунар коллежлари вакиллари иштирок этишди.

Учрашув давомида ёшлар томонидан бир қатор таклифлар билдирилди, жумладан:

– касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун “Камолот” стипендиясини жорий этиш;

– туман телевидениясини ташкил этиш;

– спорт анжомлари дўконини ташкил этиш;

4


– туман марказида бокс залини ва чекка ҳудудларда спорт залларини барпо этиш;

– маҳалла фуқаролар йиғинларида ишсиз, уюшмаган ёшлар билан ишлаш бўйича штат бирлигини жорий қилиш, малакали ходимларнинг ишлашини таъминлаш;

– тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун бозорларда савдо-сотиқ учун жойлар (дўкон) ажратиш.

1


Амударё туманида “Чойкўл” овул фуқаролар йиғинидаги маданият саройида ташкил этилган учрашувда 300 нафар ёшлар иштирок этди.

Шунингдек, учрашувда Бокс бўйича Олимпиада чемпиони – Ш.Зоиров, Ўзбек миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистон халқ артисти – Т.Мўминов, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши бўлим мудири – А.Рўзимуродов ҳамда туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари, солиқ, ҳуқуқ-тартибот органлари, тижорат банклари, ҲТМФМТ ва ТEБ, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди, тиббиёт бирлашмаси, касб-ҳунар коллежлари вакиллари иштирок этишди.

1


Учрашув давомида ёшлар томонидан бир қатор таклифлар билдирилди, жумладан:
– тумандаги “Қиличбой” овул фуқаролар йиғинида болалар мусиқа ва санъат мактабини ташкил этиш;

– туман марказида ёпиқ ва очиқ турдаги сув ҳавзаларини қуриш;

5


– туманда кутубхона ва ахборот ресурс марказини ташкил этиш;

4


– туман марказида амфитеатр барпо этиш.

10

Элликқалъа туманида болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган учрашувда 320 нафар ёшлар иштирок этди.

Шунингдек, учрашувда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳонандаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист – С.Раҳимов, Бокс бўйича Олимпиада ўйинлари совриндори Б .Султонов, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши бўлим мудири – М.Машарипов, Элликқалъа тумани ҳокими – Н.Худайбергенов, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси – А.Данияров ҳамда ҳоким ўринбосарлари, солиқ, ҳуқуқ-тартибот органлари, тижорат банклари, ХТМФМТ ва ТEБ, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди, Маданият ва спорт ишлари бўлими, ер тузиш ва кадастр бўлими, архитектура, касб-ҳунар коллежлари вакиллари иштирок этишди.

Учрашув давомида ёшлар томонидан бир қатор таклифлар билдирилди, жумладан:

– ўрта махсус касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларни аъло баҳолар билан тугатган (қизил диплом) ўқувчилар учун олий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар яратиш;

3


– коллеж ва лицейларда журналистика йўналишини очиш;

– шоир, шоира ва ёзувчилар билан бевосита мулоқот қилиш имконини берувчи веб-сайтлар яратиш;

– маҳаллаларда спортнинг таэквон-до, карате турлари бўйича тўгараклар ташкил этиш;

– Интернет алоқасини кучайтириш;

9


– қишлоқ жойларда спорт залларини барпо этиш;

– “Камолот” уйларини оддий ёш оилалар учун ҳам бериш;

– ёш тадбиркорларга имтиёзли, гаровсиз узоқ муддатли кредитлар ажратиш.

1


Ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазаларнинг ҳеч бири эътиборсиз қолмади. Туман миқёсида амалга ошириладиган масалалар ҳокимликлар томонидан қўллаб-қувватланди. Бошқа масалалар эса ишчи гуруҳ вакиллари томонидан инобатга олиниб, тегишли жойларга топшириш учун қайд қилиб олинди.

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: KRuz.uz

Бўлимлар