Ўзбекистон халқ шоири Махмуд Тоир Тўрткўл туманига келди

2018 йил 13-август куни  Тўрткўл туман академик лицейининг фаоллар залида Ўзбекистон халқ шоири, Меҳнат шуҳрати ордени соҳиби, ”Бедорларга беринг дунёни”, “Мендан мени сўрама”, “Савоб асло  самодан тушмас”каби ўнлаб шеърий тўпламлар муаллифи Махмуд Тоир билан ижодий-маърифий тадбир ўтказилди.  

   Тадбирда шоир ўзининг “Европа саёҳати: Ҳайрат ва шукроналик” номли янги китобини йиғилганларга, тақдим этди. Шунингдек шоир ўзининг Европа бўйлаб қилган саёҳати ҳақида сўзлаб бериш билан бирга иштирокчиларга Ватан, Оила, Ота-Она қадрига етиб, тинчлик ва аҳилликга шукроналик шукуҳи билан яшашга ундовчи шеърларидан намуналар ўқиб берди. 

Тадбирда Тўрткўл туман ҳокими Н.Худайбергенов, туман ҳокими ўринбосарлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман “Маҳалла” жамғармаси, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман халқ таълими бўлими, маданият бўлими, ижодкор ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист С.Сапаев шоирнинг “Тўрткўлим” номли шеърига куй басталаган янги қўшиғини ижро этди.

Бўлимлар