Давлат хизматлар агентлиги Қўнғиротда 2500 дан ортиқ муаммони аниқлади

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат хизматлар агентлиги Қўнғирот тумани 2500 ортиқ муаммони аниқлади

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат хизматлар агентлиги томонидан Қўнғирот туманида ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

 Давлат хизматлар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси 4 секторга бириктирилиб, 18-20 август кунлари 4000 га яқин хонадонларга кириб уларнинг агентлик фаолиятига оид муаммолари ўрганилди.
Ўрганиш натижасида 2500 ортиқ муаммолар аниқланган. 

Мавжуд муаммоларнинг базаси шакллантирилиб, ҳозирда уларнинг ечими юзасидан “йўл хариталари” тасдиқланмоқда. 
Шу билан бирга Агентлик ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари томонидан Қўнғирот тумани, “Турон” МФЙ, М. Улуғбек кўчасида яшовчи И-гуруҳ ногирони З. Ешмуратованинг уйига бориб, унинг ҳолидан хабар олинди ва байрам совғалари берилди. 


З. Ешмуратов билан суҳбат давомида уйининг бир қисми ёниб кетганлиги, таъмирлаш ишарини қилишга имкони йўқ эканлиги аниқланди.
 Бу ҳолат бўйича тегишли давлат идоралари билан ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат хизматлар агентлиги бошлиги Артиков Казбек Жумабаевич.

Бўлимлар