Футбол. Хоразм – Бухоро 2:0

«Универсиада-2016» саралаш учрашувлари доирасида бугун Нукус шаҳридаги марказий «Турон» стадионида футбол бўйича Хоразм вилояти жамоаси Бухоролик футболчиларни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўйин Хоразм вилояти жамоасининг тўлиқ устунлиги остида кечди. Учрашувни шиддат билан бошлаган Хоразмлик футболчилар даслабки дақиқалардан ҳужум уюштира бошлади ва ўйиннинг 2-дақиқасида С.Матмуратов Бухоро дарвозисига тўп йўллади.
Ўйиннинг 19-дақиқасида Хоразм жамоасининг 10-рақамли футболчиси Т.Бекжанов ажойиб зарба йўллаб, ҳисобни 2:0 га етказди.
Бухоро жамоаси футболчилари асосан қарши ҳужумга таяниб ўйин олиб боришди. Уларда ҳам гол уриш учун қатор имкониятлар бўлди, аммо ҳисоб ўйин оқиригача сақланиб қолди.
Ҳакамлар таркиби:
Бош ҳакам: И.Ибрагимов (Нукус),
Ёрадамчилар: Д.Жуманиёзов (Хива), Б.Қанназаров (Нукус),
Заҳира ҳаками: З.Қодиров (Навоий).
Жамоалар таркиби:
Хоразм вилояти: 1. Қ.Вапаев. 2. Б.Қурбаниёзов (З.Собиров, 82). 3. Ш.Худайбергенов. 4. Ж.Атажанов. 5. Ш.Қурбандурдиев. 7. С.Матмуратов. 10. Т.Бекжанов. 11. Ш.Ғофуров (Ж.Абдуллаев, 90+). 12. У.Раҳимов. 14. А.Матниёзов. 15. О.Атабаев.
Бухоро вилояти: 2. М.Шокиров (Х.Ашуров, 45). 3. Ш.Сафаров. 4. И.Адизов. 5. С.Садиллоев. 6. С.Ашуров. 7. С.Эсанов. 9. Б.Нарзуллаев (Ш.Бабамуродов, 73). 19. Ж.Ҳасанов. 21. Ж.Джумаев (Ҳ.Неъматов, 84). 22. М.Отақулов. 25. Ж.Расулов.
Огоҳлантиришлар: Б.Нарзуллаев (Бухоро, 28-дақиқа), Б.Қурбаниёзов (Хоразм, 68-дақиқа).
Ислам Матеков, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати учун маҳсус.