Бобур Бобомурод ёшлар билан учрашувлар, ижодидаги янгиликлар ва "Барселона"га мухлислик қилиши ҳақида

2-4 октябр кунлари Қорақалпоғистонда ёшларнинг муаммолари ва фикрларини ўрганиб, ёшларнинг ўз иқтидор ва имкониятларини юзага чиқариш учун янада қулай имкониятларни яратувчи чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқиш мақсадида ишчи гуруҳлар ёшлар билан мулоқатлар олиб боришди.

Тадбирда шоир Бобур Бобомурод ҳам иштирок этди. Биз учрашувлардан кейин шоирни суҳбатга тортдик.

- Бобур ака авваламбор ассалом алайкум. Қорақалпоғистонга нечанчи марта ташриф буюришингиз?
- Қорақалпоқ элига жуда кўп келганман. Элликқалъа, Тўрткул туманларига келганман. Жумладан Тўрткўлнинг ўзига 2-3 марта келиб, Отажон Худойшукуровнинг уйини зиёрат қилганман. Шунингдек бир нечта тадбирларда ҳам бўлганман. Ҳар гал келганимда бир нечта ўзгаришларнинг гувоҳи бўлмоқдаман. Ёшлар билан учрашувлар ҳам ажойиб тарзда ўтмоқда. Уларга яратилаётган имкониятларни кўриб, жудаям хавас қиляпман. Бу ёшларга қанот бўлиб, маслаҳат бериб, уларни қўллаб-қувватласак, янада яхши натижаларга эришишимиз аниқ.

- Ёшлар билан учрашувларда сизни диққатингизни ўзига тортган таклифлар бўлдими?
- Ҳар ҳил таклифлар бўлди. Маиший муаммолар, шахсий муаммолар кўп бўлишига қарамаай, ёшлар кўпинча туманига ёки қишлоғига аниқ бир амалий ёрдам хоҳлашмоқда. Масалан, уйни ёнидаги ёки коллеж ёнидаги йўлни таъмирлаш, светафор ўрнатилса деган таклифлар бўлди. Бу бизни назаримизда кичкинадек туюлиши мумкин, лекин ўша муаммолар шу ёшлар учун муҳим ҳисобланади. Яна бир туманда бўлганимизда, битта қиз аҳлат қутиси йўқлиги муаммосини кўтарди. Буни хатто ўша ҳуддуда яшовчи мутасаддилар ҳам ўйлашмаган экан. Ўша қиз муаммони тўлалигича исботлаб берди. Шундан сўнг бу муаммо ҳал қилиши бўйича маъсул шахслар жавобгарликни ўз зиммаларига олишди. Шунингдек, катта миқёсда таклифлар ҳам бўлмоқда. Хусусан, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг хотираларини абадийлаштириш бўйича, бир нечта таклифларни эшитиб, хурсанд бўлдик. Улар меҳр ва самимият билан ўша таклифларни билдиришмоқда.

- Мана шу ёшларнинг ўрнида ўзингиз бўлганингизда қандай таклиф билдирган бўлардингиз?
- Мени таклифларим жудаям кўп. Биринчи навбатда ёшлар учун кўплаб шароитлар етарли, мана шу шароитларни ёшларга етказа олишимиз, тушунтира олишимиз керак. Улар бехабар қолган нарсалар ҳақида тўлиқ тушунчалар беришимиз керак. Айрим жойларда ёшлар бирор ғоя билан чиқса, ёши катталар «эй қўйсангчи» дея уларни фикрларини инобатга олмаслиги мумкин. Бизга ёшликда ўргатилган ақидалар анча эскирди. Ҳозир ёшлар анча ҳақ-ҳуқуқни билиб олмоқда. Шундай ёшларга ўз ҳақ-ҳуқуқларини қонун доирасида, жамиятда қабул қилинган менталитетдан чиқмаган ҳолда талаб қила олишни тарғиб қилган бўлардим. Чунки бу керак. Ёшларимиз Мустақил Ватанни ёшлари. Улар ҳеч кимга қарам эмас. Шунинг учун ҳам улар қонунни жуда яхши билишлари керак.

- Ижодингиздаги охирги янгиликлаар ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз.
- Янгиликлар бўлмаса ижод ҳам бўлмайди. Ижодкор одам ухлаётган пайтда ҳам мияси ишлаб туради, қалби умуман ухламайди, уйғоқ бўлиши керак. Хатто тушида ҳам асарларини, кўнглидаги кўчинмаларини кўриб чиқса керак деб ўйлайман. Янги шеърлар ёзяпман. Сафарларни нимаси яхши, кўпчилик билан кўришасан. Сени кўрмоқчи бўлган, сенга дардини айтмоқчи бўлган инсолар ҳам учрайди. Ана шу одамлар юрагини сенга ишониб очади. Шулар сени қалбингга таъсир қила олса, ўша одамларни дардини ёза бошлайсан. Ижодкорни вазифаси халқни орасида юриб, халқдан олиб, халққа бериш. Санъат билан боғлигим учун Фарход ва Ширин, Афсонага ёрдам бермоқдаман. Буни кўпчилик билади. Уларни ижодига ёрдам берадиган оҳанглар қидираман. Қаердадир яхши қўшиқ, куй, шеър эшитсам ёки яхши мавзу туғилиб қолса албатта шуларга илинаман. 2-3 йилдан буён китоб чиқараман деб айтиб келмоқдаман. Айни пайтда саралаш ишларин кетмоқда. уч-тўртта китобга етадиган материаллар йиғилиб қолди.


- Китобларингизни қорақалпоқ тилида чоп этиш ниятингиз борми?
- Ҳар сафар Қорақалпоғистонга келсам, албатта бу ерда яхши қўшиқларни олиб кетаман. Шунингдек бир нечта китоблар олиб кетаман. 7-8 йилдан буён битта яхши ниятим бор, қорақалпоқ тилида яхши шеър яратиш ва шу шеърни шогирдларимга қўшиқ қилиб куйлатиш. Чунки бу ердаги кенгликлар одамни шоир қилади. Мени ҳам шеърларим қорақалпоқ тилида янграшини кутаман. Бу ерда кўплаб санъаткорлар билан яхши танишман. “Айқулаш” ансамбли билан яхши алоқадаман. Билмадим, балки кимдир шеърларимни таржима қилаётгандир, балки энди қилишни бошлашгандир.


- Балки қайсидир шоир билан ҳамкорлик қиларсиз?
- Ҳамкорлик йўлга қўйсак яхши бўларди албатта. Лекин кўпинча мен тортинаман. Бу илҳом ишида. Балки у ўзини бирор асарини яратаётган бўлса, бунга вақти бўлмаслиги мумкин. Агар ҳамкорлик қилишни таклиф этишса, мен бунга тайёрман.


- Қорақалпоғистонда сиз учун энг эсда қоларли воқеа…
- Қорақалпоғистонда эсда қоларли воқеалар жудаям кўп бўлган. Август ойида мустақиллик тадбирларига келганимда, Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат музейига ташриф буюргандим. Ўша жойда гит олдик. Шу қиз русча тушунтиришини айтди. Биз билан бирга юрган ёшларнинг кўпчилиги русчани билмас экан. Ўша жойда ўртада мен таржимон бўлдим. Саёҳат тугаганидан кейин ўша қиз мендан хайратланганини айтди. Чунки у мени тарих факултетини тугатганимни, музей ҳақида газета, журналлар ва интернет сайтлардан кўпроқ маълумотлар олганимни билмас эди. «Мен хурсанд бўлдим, биринчи марта музейга келган инсондан ўзим кўп нарса олдим» деб фикр билдирган.

- Бўш вақтингизда нималар билан шуғулланасиз? Хоббингиз борми?
- Китоб ўқиш. Фарход Ва Ширинга яхши қўшиқлар излайман.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/73260e7220317489eb2ed925ffa3e751.jpg
- Энг охирги ўқиган китобингиз?
- Кеча Хоразмда Жалолиддин Мангуберди тўғрисидаги тарихий китобни бир кечада ўқиб чиқдим. Кеча Хивада тирик афсона десам муболаға бўлмайди Раҳматжон Қурбонов билан учрашдик. У киши китоб ҳам ёзади. Бу томонларини кўпчилик билмайди. “Санъатнома” деб номланган китобни дастхатларини туширган ҳолда олдим. Ўша китобни варақлаган эдим, уни ичига қандай қилиб кириб қолганимни билмай қолдим. Шунинг учун маданият коллежи, мусиқа мактаблари ва консерваториядаги ўқитувчи ва ўқувчиларга ҳам шу асарни ўқишни тавсия қилган бўлар эдим. Бу китобда куйни қандай пайдо бўлганидан тортиб, Одам Ато замонидан бери ҳозирги пайтгача куйни пайдо бўлиши, ритм нима каби саволлаарга жавоб топпиш мумкин. Масалан ритм ҳақида интернетда маълумот ҳам йўқ, китоб ҳам йўқ. У киши ритмни асослаб берган. Шунингдек оҳангни пайдо бўлиши, умуман мусиқанинг инсон ҳаётидаги ўрнига ўзига хос тарзда ёндашган.  Раҳматжон Қурбонов бир томондан халқ тан олган хонанда. Суворлаарнинг моҳир ижрочиси, замонавий миллий қўшиқлар устаси, созанда, куй басталовчи ва шоир.


- Коллекция йиғишга қизиқасизми?
- Қизиқаман. Аниқроғи қизиқардим. Болалигимда маркалар йиғардим. Футбол ўйнагн пайтларимизда коптоклар тешилиб қолса, мен ўшаларни ташлаб юбормай, йиғиб қўярдим. Лекин барибир асосий коллекциям китоб.


- Қайси ижтимоий тармоқлардаан фойдаланасиз?
- Ижтимоий тармоқлардан фаолман дея олмайман. Чунки бунга вақт керак. Лекин «Facebook», Телеграмм, Инстаграмдан фойдаланаман.


- Бир неча кунлардан буён спортчилар билан бирга юрибсиз. Айтингчи қайси спорт турларига қизиқасиз?
- Ёшлигимда футбол билан жиддий шуғулланганман. Курааш, бокс, оғир атлетика спорт турлари билан ҳам шуғулланганман, лекин менга кўпроқ футбол ёққан. Бухорода 4 йил давомида профессионал мураббийлар қўл остида футбол ўйнаганман. Лекин биз ўйнаган пайтларда ҳозиргидек шароитлар бўлмаган. Битта бутсани талашиб киярдик. Машғулотларга базан трикода борардик. Ҳозир эса шароитлар бошқача.


- Қайси жамоаага мухлислик қиласиз?
- “Барселона”
- Унда севимли футболчингиз Месси бўла керак?
- Йўқ, Мессига ҳам Роналдуга ҳам тан бераман. Мен кўпроқ ўзимизни футболчиларга мухлислик қиламан. Уларни ютуғи мени кўпроқ қувонтиради. Мана миллий терма жамоамиз 1:0 га ютиб келмоқда, бу қувончли албатта.


- Футбол ўйинларига ҳам тушиб турасизми?
- Биз оилавий бориб турамизз футбол томоша қилишга.


- Охирги марта қайси ўйинга ташриф буюрган эдингиз?
- Терма жамоамизнинг Сурия билан ўйинига борган эдик. Анча юрак ховучлаб кузатдик ўйинни. Лекин битта голни хайқириғи билан ичимиздаги ҳамма нарса чиқиб кетди. Яқинда Бухородаги ўйинга кирдим. Футбол инсонга катта завқ беради. Айниқса бақириб чақирганингда ичингдаги ҳамма нарса чиқиб кетади.


- Ўзбекистон терма жамоаиснинг жаҳон чемпионатига чиқишига қанчалик ишонасиз.
- Орол қачон тўлса, Ўзбекистон термаси ўшанда чампион бўлади. Лекин ниятим ҳам Орол ҳеч қачон қуримасин ва доимо тўла бўлсин. Терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатига чиқишига худо хоҳласа ишонаб турайлик, яхши ният қилайлик. Мен кўз тегишидан қўрқаман. Ўтган сафар ана бир қадам қолди деб қандай чиқиб кетганини билмай ҳам қолдик. Бу сафар энди қанчалик яқинлашгани сайин, эҳтиёткор бўлавераркансан. Лекин барибирам термамизга ишонаман. Мустақиллик ёшлари барибир ўз сўзларини айтишади. Мана Олимпиадани кўрдик. Ҳаммаси мустақиллик даврида туғилган ёшлар. Худо хоҳласа футболда ҳам худди шундай натижаларга эришамиз.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/7f5db8b31b4ddb50b473404e16d69c25.jpg
Мен қорақалпоқ футболчиларига бир таклиф бермоқчи эдим. Бразилия ва Аргентинада футболни қумда ўйнашади. Уларни оёқларидан тўпни олиб бўлмайди. Улар қумни қаршилигини енгиб, копток тепишади. Агар қорақалпоқ йигитлари ҳам қумда футбол ўйнаб, техникаларини ривожлантириб, ўзларини кўрсатишса хурсанд бўлардим. Майли бутун жамоа чиқмасин, лекин 1-2 та шундай техникали футболчи чиқса, бундан албатта хурсанд бўлардим.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

Манба: KRuz.uz



Бўлимлар