Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига янги раис ўринбосарлари тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Зайтов Зияватдин Имаматдинович тайинланди. У олдин Қўнғирот тумани ҳокими вазифасини бажараётган эди.



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Мамутов Марс Джумабаэвич вазифасидан озод этилди.

Унинг ўрнига Содиқов Махмуд Сайдахмедович тайинланди. Содиқов Махмуд олдин Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.


Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари лавозимига Собир Хожаметов Жаббарбергенович тайинланди. У аввал Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимида ишлаган.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига янги раис тайинланди>>>>

Бўлимлар