Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри юрисконсультидан Нукус шаҳар адлия бўлимига мурожат келиб тушди

Нукус шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаро З.Жамуратованинг Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри юрисконсульти лавозими 0,5 штат бирлигига қисқарганлиги юзасидан йўллаган мурожати ўрганилди.

Нукус шаҳар адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 19-январдаги 2733-сон қарор талаблари қупол равишда бузилганлиги ва фуқаро З.Жамуратовани 0,5 ставкасига ўтказилганлиги аниқланди. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш юзидан бўлим томонидан Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрига тақдимнома киритилиб, натижада фуқаро З. Жамуратова юрисконсулт лавозимига 1 ставкада қайта тикланди.

Нукус шаҳар адлия бўлими

Бўлимлар