Қорақалпоғистоннинг барча туманида “Ёшлар спорт ҳафталиги доирасида” спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда

Қорақалпоғистон Республикасида 2018-йилнинг 1-6 октябрь кунлари “Ёшлар спорт ҳафталиги” деб эълон қилинди.

“Ёшлар спорт ҳафталиги” доирасида 2 октябрь куни шаҳар ва туманларда 21 та спорт олимпия ва ноолимпия ҳамда миллий спорт турлари: баскетбол, қўл тўпи, футбол, волейбол, стол тенниси, енгил атлетиканинг югуриш, кураш, шашка, шахмат, сузиш, бадиий гимнастика, карате-до, ўзбек жанг санъати, дзю-до, кикбоксинг, тош кўтариш, арқон тортиш, таэквонда ИТФ ва бокс (3 минг 544 нафар ёшлар) бўйича тарғибот ва ташвиқот ҳамда спорт мусобақалари ташкил этилди ва ўтказилди. дея туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Беруний тумани “Жайхун” МФЙда жойлашган мини-футбол ўйингоҳида ўрта махсус ва умум таълим мактаби ўқувчи-ёшлари ўртасида спортнинг футбол туридан “Ёшлар кубоги” турнири, 59-сонли мактабда эса спортнинг стол теннис мусобақаси ташкил этилиб, уларда 250 нафар ёшлар қатнашди.

Кегейли туманидаги 14-сонли мактабда ўқувчи-ёшлар ўртасида спортнинг стол тенниси туридан туман биринчилиги ўтказилиб, 50 нафар ёшлар қамраб олинди.

Қораўзак туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳида тумандаги умумтаълим мактаби ўқувчи-ёшлари ўртасида спортнинг енгил атлетика туридан туман биринчилиги ташкил этилиб, унда 300 нафар ёшлар иштирок этишди.

Қўнғирот туманидаги “Локомотив” ўйингоҳида ҳам енгил атлетика бўйича туман биринчилиги бўлиб ўтди.

Мўйноқ туман марказидаги мактабларда стол тенниси, шахмат, волейбол, футбол спорт турлари бўйича мусобақа ташкил этилиб, 350 нафар ёшлар қамраб олинди.

Нукус туманидаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ҳамда 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида спортнинг теннис тури бўйича турнир ўтказилди. Спорт тадбирларига 350 нафар ёшлар жалб қилинди.

 

Тахиатош туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабида стол-теннис мусобақаси, болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг шахмат тури бўйича туман биринчилиги ташкил этилди. Спорт тадбирларида 100 нафар ёшлар иштирок этдилар.

Тўрткўл туманидаги Индустриал педагогика касб-ҳунар коллежида маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ва коллеж ўқувчи йигит-қизлари иштирокида волейбол спорт мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа якунига кўра, Тўрткўл Банк коллежи “Банкирлар” жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Спорт мусобақасида 110 нафар ёшлар қатнашди.

Хўжайли туманидаги Марказий ўйингоҳда умумтаълим мактаблари ва коллеж ўқувчилари ўртасида спортнинг енгил атлетика(қисқа ва ўрта масофага югуриш, узунликка ва баландликка сакраш, эстафета) тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Спорт мусобақасига 400 нафар ёшлар жалб қилинди.

Чимбой туманидаги 38-сонли умум таълим мактабида 2008-2009-2010 йил туғилган қизлар ўртасида спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича Чимбой туман биринчилиги бўлиб ўтди. Спорт мусобақасида 60 нафар ёшлар қамраб олинди.

Барча мусобақа ғолиб ва иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар билан тақдирландилар.

Бўлимлар