Қорақалпоғистонда янги иситиш мосламаси сотувга чиқарилди

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида бир вақтнинг ўзида газ, ток, кўмир, ўтин билан иситиш имкониятига эга печ ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу печ "Ташаббус – 2018" кўрик-танловининг Қорақалпоғистон босқичида кўргазмага қўйилди.Бу ҳақда "Турон24" хабар бермоқда.

“Олтин саодат асри” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқарилаётган печлар қиш мавсуми учун корхона-ташкилотлар, хонадонларга етказиб берилмоқда.

Тумандаги хонадонлар билан бирга Қорақалпоғистондаги ташкилотлар ҳам ушбу маҳсулотни харид қилмоқда. Хусусан, МЧЖ ҳозирги кунга қадар турли қурилиш корхоналари билан 600 млн сўмлик шартнома имзолаган.

Бундан ташқари, жамият томонидан 20 дан ортиқ ёшлар иш билан таъминланган бўлиб, 2019 йил якунигача уларнинг сони 40 нафардан ошиши режалаштирилган.



Бўлимлар