Пора беришдан қайтиб, вақт борида 720 cоат ичида ўзингни ҳам, бошқаларни ҳам бу иллатдан қутқар!

Ҳар бир давлат тарихида янги жамиятга ўтишда, афсуски, коррупция ва жиноятчилик каби жирканчҳодиса билан бирга юз берган. Ушбу турдаги жиноятчиликнинг ўсиши нафақат ислоҳотлар йўлига жиддий тўсиқ, балки давлатимиз ўз олдига қуйган мақсадларга эришишга ҳам қарши бевосита таҳдид тўғдиради.

Бугун ушбу коррупция жиноятининг бошланишига сабаб бўладиган бўлган, яъни коррупциянинг илдиз отишига олиб келадиган хавфли жиноят, яъни пора бериш жинояти, унга тайинланадиган жазо ва ушбу жиноятнинг зарарли оқибатлари ва олдини олиш учун килинадиган чоралар ҳақида сўз юритамиз. Дастлаб ушбу жиноят тушунчаси ва жазо чоралари ҳақида тўхталамиз.

Пора бериш жиноятига жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддасида назарда тутилган бўлиб, пора бериш яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, —энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Пора бериш:

а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари пора олиш ёки пора беришда восситачилик қилиш жиноятларни содир этган шахс томонидан;

б) кўп миқдорда содир этилган бўлса, —

беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Пора бериш:

а) жуда кўп миқдорда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —

ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Башарти, шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади.

Пора бериш, мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатини кўзлаб бажариши ёки унинг мулкий манфаатдор этилишида ифодаланади.

Мақолани бежизга “Пора бериш жамият кушандаси: Пора беришдан қайтиб ўзингни ҳам бошқаларни ҳам ушбу иллатдан қутқар.” деб номламадик. Сабаби, пора берган шахс ўзи пора бергани учун жиноят қилади, пора олган шахсни жиноят қилишга ундайди, яъни мансабдор шахсларни ўз вазифаларидан ноқонуний, моддий  манфаат кўришга ўргатади ва пора олган шахсни бошқалардан ҳам пора талаб қилишига сабаб бўлади. Пора олишга қизиқтиради.

Энг ачинарлиси, жамият ва давлат бошқарув тизимига салбий таъсир килиб, ривожланишга катта тўсиқ бўлади.

Коррупцияга қарши курашиб, уни йўқотмоқчи эканмиз, аввало пора бериш жиноятининг олдини олишга қаратилган чораларни ҳам кучайттиришимиз керак. Пора олувчиларга қарши чоралар қўллаш билан бирга унга шароит яратиб бераётган омилларни олдини олиш тадбирларини  биргаликда олиб бориш ўз самарасини беради.

Кўп ҳолларда бу каби жиноятлар қонунларни билмаганлик, билсада қўлланиладиган жазо чоралари ҳақида маълумотга эга эмаслик туфайли содир қилинмоқда.

Қонунда, агар пора бериш жиноятини содир қилган шахс, унга пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади. Бундан мақсад, фуқароларни ушбу жиноятга қарши курашишга жалб қилиш ва келгусида ушбу жиноятнинг олдини олишга қаратилган.

Хулоса ўрнида, Сизларга  қуйидагича мурожаат қиламиз:

 Кимдир пора бериш содир этган бўлса, ҳали ҳам кеч эмас
30 сутка ичида ҳуқуқни мухофаза килувчи органларга хабар бериб, ушбу иллатни батамом йўқотишга ўз ҳиссангизни кўшинг ва ўзингизни жазодан озод қилиб, жамият кушандаси бўлишдан қочинг! 

Ҳурматли фуқаролар, пора бериб ҳаммадан олдиндаман, биринчиман деб, ҳаммадан орқада қолаётганингизни унутманг!!!

 

Бошқа шахсларнинг давлатга ва қонунларга бўлган ишончини сўндиради.  Пора бериш бошқаларни ҳам пора беришга ундайди, пора берувчиларни ва пора олувчиларни купайтиради, шуниси билан хавфли. Пора бериш пора берувчиларни кўпайтиради деганимиз пора берган одамнинг иши тез битгандан сўнг бошқалар ҳам шу йўлни танлайди.

Пора берувчилар бўлмаса, пора олувчилар ҳам бўлмайди. Пора берувчилар бўлса пора олувчиларни пайдо қилади.

Пора бериш ўзингни нотўғри йўлдан юришга ўргатиш, тўғри йўл бўлиб, ундан юрмай, пулга, порага ишониб нотўғри қадамни одат қилиш. Бу эса келажакни бузиш дегани. Осон эришилган нарса осон йўколади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Соликқа оид ҳуқуқбузарликлар билаш ишлаш шўъбаси бош инпсектори С.Сырғабаев

Бўлимлар