Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли директори тайинланди

Аяпберген Алланиязов Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирлиги маълум қилди.

Аяпберген Алланиязов бунга қадар бир неча лавозимларда фаолият олиб борган. 
Жумладан, у 2017 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг халқ ижодкорлигини ва ҳавоскорлигини рижовлантириш сектор мудири лавомизимида ишлаб келган.

Жорий йилнинг  30 октябрь кунидан бошлаб «Айқулаш жулдызлары» Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли директори этиб тайинланди.

 

Бўлимлар