Амударёда 1 млрд 183 млн сўмлик кредит эвазига қурилган "Аму қуёши" нодавлат МТМ қандай кўринишда? (Фотолавҳа)

28 ноябрь куни туманда навбатдаги давлат-хусусий шериклик асосидаги МТМ ўз фаолиятини бошлади. Манғит шаҳри марказида, Манғит деҳқон бозори ёнида жойлашган, илгари фойдаланилмай турган икки қаватли бино тадбиркор Манзура Жуманиёзовага “ноль” харид қийматида инвестиция киритиш шарти билан бепул берилди. “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг 1 млрд 183 млн сўмлик кредити ва тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобидан ушбу бино қайта реконструкция қилиниб, замонавий қиёфа касб этди.

“Аму қуёши” нодавлат МТМга қарашли мазкур бинонинг фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбирда Қорақалпоғистон Pеспубликаси мактабгача таълим вазири Жумагул Уснатдинова, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Бекман Аллаберганов, “Аму қуёши” нодавлат мактабгача таълим муассасаси мудираси Сайёра Жумамуродова, ота-оналардан Моҳира Худойбергановалар сўзга чиқишиб, болажонлар учун барча имкониятларга эга янги муассасанинг иш бошлаши билан барчани қизғин қутлади.

 

Манба: Amunews.uz

Бўлимлар